Жамшид Кенжаевнинг рафиқаси: “У меҳрибон ота, вафодор эр эди”

Жамшид Кенжаевнинг рафиқаси: “У меҳрибон ота, вафодор эр эди”

Жамшид Кенжаевнинг рафиқаси Насиба (Олеся) турмуш ўртоғи, у билан ўтказган ҳаёти, унинг фазилатлари ҳақида гапириб берди. Видео YouTube’га жойланган.

Насиба Жамшид билан умумий танишларининг туғилган кунида биринчи марта учрашган ва дўстлашиб қолган.

Уларнинг фарзанди — Ойша ҳозир 6 ойлик.

Насибанинг айтишича, у ота-онасисиз, етим ўсган. Жамшид эса унинг етим бошини силаб, ҳеч қачон хафа қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 9 августга ўтар кечаси Юнусободдаги Aurum 898 тунги клубида эркин курашчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида жанжал юз берган. Оқибатда Жамшид Кенжаев олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этган.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!