Жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор бўлиш арафасида

Жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор бўлиш арафасида

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонун Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Қонундаги асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

✅ Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланган;

(Амалдаги қонуннинг 14-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди).

✅ Диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 50 нафар этиб белгиланган;

(Амалдаги қонуннинг 8-моддасига кўра 100 нафардан кам бўлмаслиги керак).

✅ Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 1 ой этиб белгиланган;

(Амалдаги қонуннинг 11-моддасига кўра бу муддат 3 ойни ташкил қилади).

❗️Мазкур қонун айна шу таҳрирда қабул қилингудек бўлса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-1-моддаси (Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши) ҳам ўз аҳамиятини йўқотади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!