Жалолиддин Мангубердининг қабри қаерда?

Жалолиддин Мангубердининг қабри қаерда?

Тадқиқотчилар буни ўрганиш ва буюк саркарда ҳокини Ўзбекистонга олиб келишга киришди. Бу ҳақда Республика Маънавият ва марифат маркази матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Август ойида Хоразм вилоятида ўтказилган «Маънавият фестивали»да Республика Маънавият ва марифат маркази Хоразм вилояти раҳбари Б.Абдиримов ОАВлари билан бўлган матбуот анжуманида шундай деди:

«Биз Туркия давлати билан ҳамкорлигида бир йирик лойиҳани амалга ошириш арафасида турибмиз. Ўзбек элининг миллий қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди қабрини Ўзбекистонга олиб келиш, давлатчилигимизнинг Туркия тарихчилари назаридаги маълумотлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Биз ўз тарихимиз ва турк тарихчилари манбаларини омихталаган ҳолда янги тарих саҳифаларини очиш ниятидамиз. Шу орқали тарихимизни янги босичда ўрганиш ишларини олиб бормоқдамиз. Албатта, бу лойиҳамиз миллатимизда ватанпарварлик ғояларини ўстиришда катта аҳамиятга эга бўлади».

Мазкур фикрлар иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари «Маънавият фестивали» доирасида ички туризмни ривожлантириш борасида «Маърифат тур»лойиҳаси, «Жамият тариқиётининг асоси — маънавиятдир» илмий-амалий конфренсияси, «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!