Жаҳонгир Отажонов: «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши Хоразмийнинг шеъри маъносини тушунмади (фото)

Жаҳонгир Отажонов: «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши Хоразмийнинг шеъри маъносини тушунмади (фото)

5 декабрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир неча хонандаларнинг клипи муҳокама қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Хусусан, муҳокама жараёнида Жаҳонгир Отажоновнинг «Қадди баланд» қўшиғига олинган видеоклипда баъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли рад этилган эди.

Хонанда Instagram’даги саҳифаси орқали ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Унинг ёзишича, «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши аъзолари Хоразмийнинг шеъри маъносини тушунмаган, шунинг учун унинг клипи ТВда кўрсатилишига рад жавоби берилган.

«Шоирнинг аҳволини қара», — деб ёзади хонанда киноя билан.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!