Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ижтимоий тармоқлардаги шикоятларга муносабат билдириш масъулияти юкланди

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ижтимоий тармоқлардаги шикоятларга муносабат билдириш масъулияти юкланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаевга фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларига муносабат билдириш масъулияти юкланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига кўплаб мурожаат ва шикоятлар келиб тушмоқда. Уларнинг кўпчилиги ободонлаштириш ва уй-жой хўжалиги масалаларига тааллуқлидир. Хусусан, фуқаролардан Facebook саҳифаси орқали куни давомида 20га яқин мурожаатлар қабул қилинмоқда. Улар тегишлилигича ўрганилиб, мурожаат эгаларига жавоб берилиши таъминланган.

Шунингдек, Матбуот хизматининг телефон рақамига ҳам кун давомида 10га яқин мурожаатлар келиб тушмоқда. Олинган барча конструктив мурожаатлар тегишли муассасаларга йўлланмоқда. Жумладан, Facebook орқали келиб тушган Чилонзор тумани “Олмазор” метро бекати ёнида ноорганик чиқиндилар тўпланиб қолгани ҳақидаги фуқаро шикояти матбуот хизмати томонидан тезкор равишда кўриб чиқилган ва тегишли хизматлар ёрдамида жойида бир кунда ҳал этилган.

Ҳафтанинг ҳар шанба куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Инвесторлар куни” ўтказилиши йўлга қўйилди. Биргина, биринчи учрашувнинг ўзидаёқ қиймати 8 трлн сўмдан зиёдлик 70та лойиҳа тасдиқланди. Жалб қилинган инвестициялар ҳажми 894,2 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!