Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг фахрий аъзоси бўлди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг фахрий аъзоси бўлди

Бугун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбарини кенг жамоатчиликка таништирилиши муносабати билан ҳокимлик биносида йиғилиш бўлиб ўтди

Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этиб, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлагани билан қутлади. Ҳокимлик томонидан бўлинма фаолиятини самарали йўлга қўйиш, белгиланган вазифаларни биргаликда амалга ошириш ва бунинг учун барча зарур шароитлар яратилиши таъкидланди.

Унда маҳаллий депутатлар орасидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбари этиб сайланган Дилшод Шоумаров кенг жамоатчиликка таништирилди. 

Тадбир якунида шаҳар ҳокими “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаолиятини доимий қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб, унинг фахрий аъзосига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!