Жаҳонгир Ортиқхўжаев учта ҳокимга «ҳайфсан» берди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев учта ҳокимга «ҳайфсан» берди

Пойтахтдаги учта туманнинг ҳокимларига «ҳайфсан» берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли фармойиши 16 сентябрь куни қабул қилинган. E-Qaror порталида эълон қилинган фармойишга «Газета.uz» эътибор қаратди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев учта ҳокимга «ҳайфсан» берди

Шавкатбек Иргашев, Жаҳонгир Иброҳимов ва Ҳаёт Инагамов. Фото: Тошкент ҳокимлиги

Ҳужжатга кўра, Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашевга, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовга ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иногамовга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.

Ушбу ҳокимларга «ҳайфсан» берилишининг сабаби 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари эканлиги кўрсатилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев учта ҳокимга «ҳайфсан» берди

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси сайтида 2021 йилнинг беш ойи (январь-май) бўйича маълумотлар келтирилган. Унга кўра, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида физик ҳажм индекси кескин пасайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!