Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокимлигидан кетадими?

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокимлигидан кетадими?

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида қолади, унинг ўрнига Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов келиши ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланмади.

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига раҳбар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Шунингдек, сайтнинг ҳукуматдаги манбалари ижтимоий тармоқларда Даврон Ҳидоятов Тошкент шаҳрига ҳоким бўлиб келиши, шаҳарнинг амалдаги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса ҳукуматдаги бўш лавозимлардан бирига кўтарилиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз эканини ҳам билдирди.

Айни вақтда Тошкент вилоят ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти администрaцияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этиб, Даврон Ҳидоятов лавозимдан озод этилиши ва Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг янги раҳбари этиб тайинланиши кутилмоқда.

Айрим манбаларга кўра Ҳидоятов Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимига туширилиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раислиги шу йилнинг 24 август куни Алишер Мақсудовнинг ишдан олиниши ортидан бўш қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!