Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди

Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу лавозимга қайта тасдиқланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессияда иштирок этган бош вазир Абдулла Арипов Президент томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзодини халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимномани ўқиб эшиттиргани ҳақида аввал хабар берилган эди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор бир овоздан маъқулланган.

Ҳокимлик матбуот хизматининг қўшимча қилишича, сессияда регламентга мувофиқ «Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши азолигига номзодни тавсия этиш тўғрисида»ги масала ҳам кўриб чиқилган ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан таклиф этилган номзодлар тасдиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!