Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Ахмет Демир 30 млн доллар инвестиция киритиш ҳисобига «Чорсу» меҳмонхонасини текинга олган

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Ахмет Демир 30 млн доллар инвестиция киритиш ҳисобига «Чорсу» меҳмонхонасини текинга олган

Ахмет Демир пойтахт марказидаги Чорсу меҳмонхонасини реконструкция қилиш ишлари суст кетишида Тошкент шаҳар ҳокимлигини айблаганди. Туркиялик ишбилармоннинг мазкур эътирозларига Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари жавоб қайтарди, дея хабар беради ЎзА.

Ахмет Демир Ўзбекистонга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига пойтахт марказидаги Чорсу меҳмонхонасини мутлақо текинга олган, деди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Кейинчалик кредит олиш учун Ўзбекистондаги банкларга мурожаат қилган. Яъни, у ташқаридан Ўзбекистонга 30 миллион доллар инвестиция киритмаган.

Мазкур масалада мутасаддилар юқоридаги маълумотлар билан чекланди, холос. ЎзА мухбирининг Эндиликда Ахмет Демир талаб қилган қўшимча 3 гектар жой ажратиладими ёки йўқ? , деган саволи эса очиқ қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!