Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев сенаторликка сайланди

Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев сенаторликка сайланди

Бугун, 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида пойтахт Халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
 
Мажлисда Олий Мажлис Сенати аъзолиги учун сайлов ўтказилди. Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Тошкент Халқ депутатлари Кенгаши раиси Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев сайланди. У Сенатда Тошкент шаҳрини намойиш қилувчи бешинчи сенатор бўлди.
 
Маълумот учун, айни вақтда Тошкент шаҳри номидан Сенатда тўртта сенатор мавжуд: Фаррух Саидаҳмедович Дадахўжаев, Зайниддин Маҳаматович Низомхўжаев, Ҳайрулла Ҳикматович Ҳикматов ва Шин Агрепина Васильевна.
 Qalampir.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!