Жаҳон янгиликлари дайжести

Жаҳон янгиликлари дайжести


🔭 Шанхайда дунёдаги энг катта планетарий очилди. Мажмуанинг умумий майдони 58,6 минг кв. м.ни ташкил этади.

🇦🇫 Aфғонистон қуролли кучлари мамлакат шимолида ва марказида бир неча ҳудудларни толиблардан қайтариб олди. Ҳозирда мамлакатнинг 34 вилоятидан 20тасида шиддатли жанглар давом этмоқда.

🇮🇱 Исроилда коронавирусга чалиниб, ўзини яккалаш тартибини бузган шахслар жавобгарликка тортилади.

🇨🇳 Пекинда кучли ёмғир ёғиши туфайли 370 дан ортиқ рейслар бекор қилинди. Шу билан бирга, иккита метро станцияси ёпилди ва бир неча ўнлаб поезд қатновлари бекор қилинди.

🇫🇷 Францияда 114 мингга яқин киши иштирокида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Митинг қатнашувчилари ҳукуматнинг санитария гувоҳномасини жорий этишига ва тиббиёт ходимларини мажбурий эмлаш қарорига қарши чиқишди.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/07/19/digest169/?utm_source=push&utm_medium=telegram


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!