Жаҳон ветеринарлари мусобақасида Ўзбекистон жамоаси ғолиб чиқди

Жаҳон ветеринарлари мусобақасида Ўзбекистон жамоаси ғолиб чиқди

Дунёни қорамол ўлатидан қутқаришга бағишланган ветеринария бўйича онлайн мусобақада Ўзбекистон жамоаси ғолиб чиқди, деб хабар қилмоқда Ветеринария қўмитасининг ахборот хизмати. 

Мусобақа қоидасига кўра, ғолиб мамлакат – дунёни қорамолларнинг ўлат касаллигидан қутқарган мамлакат ҳисобланади, дейилган хабарда.

2019 йилда  Бутунжаҳон ветеринария ташкилоти томонидан OIE Rinderpest Challenge эълон қилиниб, унда дунёнинг 121 давлати ветеринария мутахассислари ва талабалари ғолиблик учун курашишган.

Тўрт ҳафта давом этган Челлендж курашида Натижада Ўзбекистон 4,1 млн. балл тўплаб, янги рекорд натижани қайд этган ҳолда, бошқа малакатларга имконият қолдирмай, мутлоқ ғолибликни қўлга қиритган. Кучли ўнликда 7 нафар Ўзбекистонлик иштирок этган. Шу жумладан, Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Ветеринария профилактикаси ва даволаш факультети 4-босқич талабаси Нурмухаммад Нарзиев шахсий натижалар бўйича шарафли биринчи ўринни эгаллаган.

Шаҳсий натижалар бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолиб иштирокчи жорий йил май ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ветеринария ташкилоти халқаро ассамблеясининг 88-Бош сессиясига фаҳрли меҳмон сифатида расман таклиф этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!