Жаҳон туризм рейтингида Қирғизистон 110-ўринни эгаллади. Ўзбекистон-чи?

Жаҳон туризм рейтингида Қирғизистон 110-ўринни эгаллади. Ўзбекистон-чи?

Жаҳон иқтисодий форуми таҳлилчилари томонидан тайёрланган «Сайёҳлик ва саёҳатларга рақобатбардошлик рейтинги – 2019»да Қирғизистон 140 мамлакат орасида 110-ўринни эгаллади.

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида бу соҳада энг яхши вазият Россияда юзага келмоқда. Бу сафар у 39-ўринда. Ундан кейин рейтингнинг 46-ва 53-поғоналарини Эстония ҳамда Латвия эгаллаган.

Ундан кейинги ўринларни Литва - 59-ўрин, Грузия - 68-ўрин, Озарбайжон - 71-ўрин, Украина - 78-ўрин, Арманистон - 79-ўрин ва Қозоғистон - 80-ўринда.

Белорусия, Молдова, Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Рейтингнинг ТОП-бешлигига Испания, Франция, Германия, Япония ва АҚШ кирди. Яман, Чад, Либерия, Бурунди ва Конго Демократик Республикаси сайёҳлик соҳасида энг рақобатбардош, деб тан олинди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!