Жаҳон интернети: криптографик калитларни алмаштириш бошланди, тизимда носозликлар кузатилиши мумкин

Жаҳон интернети: криптографик калитларни алмаштириш бошланди, тизимда носозликлар кузатилиши мумкин

Бугун, 11 октябрь куни бутун жаҳон интернетида энг катта миқёсли криптографик калитларни алмаштириш жараёни бошланди. Бу жараён 2010 йилдан буён биринчи марта ўтказилмоқда, деб ёзади Turon24.

Калитларни алмаштириш Домен номлари ва IP-манзилларни бошқариш бўйича халқаро корпорация (ICANN) назорати остида ўтказилади.

Янгиланиш икки сутка давом этади. Жаҳондаги барча провайдерлар бундан хабардор қилинган ва шу боис тайёргарлик кўрган бўлишлари лозим. Шунга қарамай, айрим экспертларнинг фикрича, кейинги 48 соат давомида жаҳон интернетида узилишлар ва бошқа носозликлар кузатилиши мумкин.

Жараён 11 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланди.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!