Жаҳон чемпионати ҳакамларидан бири 25 йилдан бери чиқиндичи бўлиб ишлаяпти

Жаҳон чемпионати ҳакамларидан бири 25 йилдан бери чиқиндичи бўлиб ишлаяпти

ЖЧ-2018 мусобақасида ишлайдиган панамалик ҳакамлар бригадасининг бир аъзоси ғаройиб тарихга эга.

Бош ҳакамнинг ёрдамчиси Габриэль Виктория 25 йилдан бери кўчаларни чиқиндидан тозаламоқда.

Гап шундаки, Панамада ҳакамларга фақат ҳар бир ишлаган ўйини учун пул тўланади. Габриэль сўзларига кўра, гонорарлар жуда кам ва унга кун кечириш қийин. Шунинг учун, у 1993 йилдан бери кўчаларни чиқиндидан тозалаш билан шуғулланяпти. 

«Эрталаб соат 5.00да ишга чиқаман, кечқурун эса футбол майдонида шуғулланаман. Менга оғир эмас, ҳар иккала касб ҳам ёқади. Ҳамкасбларим билан муносабатларим яхши, биз ҳеч нарсадан нолимаймиз» - деди Габриэль.

Қизиғи шундаки, оғир иш шароити Викторияга ҳакамлик фаолиятида юқорига кўтарилишга халал бермаяпти. У 2015 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, 2016 йилда Америка Кубогида, 2017 йилда ўсмирлар ўртасидаги мундиалда ишлаган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!