Жаҳон бозорига етказиладиган нефт 4 фоизгача камайиши мумкин
Дрон ҳужуми ортидан Саудия Арабистонининг Шарқ-Ғарб нефт қувури фаолияти тўхтатилиши сабабли жаҳон бозорига етказиладиган нефт 4 фоизгача камайиши мумкин — Reuters.
Дронлар ҳужумидан сўнг, Саудия Арабистонининг Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтиб, Қизил денгиздаги Янбу портига кунига тахминан 4 млн баррел нефт етказиб берадиган Шарқ-Ғарб нефт қувури ўз ишини тўхтатди. Экспортнинг ҳозирги суръатларида Янбудаги нефт захиралари тахминан 5-7 кунга етади. Шундан сўнг, агар қувур орқали нефт ҳайдаш қайта тикланмаса, Саудия Арабистони етказиб бериш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлади.
Reuters манбаларига кўра, нефт қувурини тўлиқ таъмирлаш 5-6 ҳафтагача давом этиши мумкин, аммо қувватларнинг бир қисми эртароқ ишга туширилиши эҳтимоли юқори.
Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташишдаги муаммолар вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Саудия Арабистонида нефт қазиб олиш