Жаҳон банки Украинага қўшимча яна 530 миллион доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

Жаҳон банки Украинага қўшимча яна 530 миллион доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

Бу ҳақда мазкур халқаро молия муассасаси вице-президенти Анна Бьерде маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Хабарда келтирилишича, у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Бугун Жаҳон банки Украинани қўшимча молиялаштириш учун 530 миллион АҚШ доллари ажратишни маъқуллади", - деб ёзган.

Бьерденинг қўшимча қилишича, ажратилаётган ёрдам Украинани зарур бўлган давлат хизматларини кўрсатишини, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим ва пенсияларни молиялаштиришни таъминлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!