Жаҳон банки Суданга ёрдам беришни тўхтатди

Жаҳон банки Суданга ёрдам беришни тўхтатди

Жаҳон банки чоршанба куни Судандаги ҳарбий тўнтариш туфайли Суданга ёрдам кўрсатишни тўхтатганини эълон қилди, деб хабар берди AFP.

«Жаҳон банки гуруҳи душанба куни Судандаги барча операцияларини молиялаштиришни тўхтатди ва биз вазиятни диққат билан кузатиб, баҳолагунимизча ҳар қандай янги операциялар тўхтатилади», деди Жаҳон банки раҳбари Дэвид Малпасс.

Судан ҳарбийлари душанба куни бош вазир Абдулла Ҳамдок ва бошқа бир қанча ҳукумат амалдорларини ҳибсга олди. Судан Суверен кенгаши раҳбари Абдулфаттоҳ ал-Бурхон халққа телемурожаатида фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва мамлакат ҳукумати тарқатиб юборилиши ҳақида маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!