Жаҳон банки раҳбарининг фикрича, Украина туфайли жаҳон иқтисодиётида рецессия кузатилиши мумкин

Жаҳон банки раҳбарининг фикрича, Украина туфайли жаҳон иқтисодиётида рецессия кузатилиши мумкин

Жаҳон банки президенти Дэвид Малпас Украинадаги вазият туфайли жаҳон иқтисодиётида тушкунлик кузатилиши ва у жаҳоннинг ялпи ички маҳсулотига салбий таъсир этиши мумкинлигини таъкидлади.

"Жаҳоннинг ялпи ички маҳсулотига қарайдиган бўлсак, ҳозир рецессиядан қандай қилиб қутулиб қолишни билмаймиз", – деди Жаҳон банки раҳбари АҚШ савдо палатаси фондида сўзга чиқиб. У ушбу гапларни унга “Украинадаги вазият жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир этади”, деб берилган саволга жавобан айтган. Банкирнинг изоҳ беришича, “таъсир жуда салбий бўлади, вазият, айниқса, Россия ва Украина аҳолиси учун ёмон бўлади, лекин унинг таъсири бошқа мамлакатларда ҳам акс этади”.

Унинг таъкидлашича, ғалла етказиб беришдаги узилишлар натижасида кўплаб мамлакатларда дон етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. “Қолаверса, Россия энергоресурсларининг Европага етказиб берилишидаги қисқаришлар ҳам Европа Иттифоқи иқтисодиётининг секинлашувига сабаб бўлади, дейди Дэвид Малпас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!