Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш учун Қирғизистон ҳамда Тожикистонга қарийб 25 млн доллар ажратди

Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш учун Қирғизистон ҳамда Тожикистонга қарийб 25 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Марказий Осиёнинг икки мамлакати Қирғизистон ҳамда Тожикистонга коронавирусга қарши кураш учун 23,45 млн доллар ажратди. Бу ҳақда банк расмий “Твиттер“ида хабар берилди.

Таъкидланишича банк Қирғизистонга $12,15 млн ажратган. Ушбу маблағ янги тестлар етказиб бериш, ҳимоя жиҳозлари сотиб олиш, Covid-19 билан курашаётган тиббиёт ходимларини ўқитиш учун сарфланади. Шунингдек, 9 миллион доллар тез ёрдам техникалари ҳамда коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни ҳимоя қилиш учун ишлатилади.

Жаҳон банки Тожикистонга 11.3 миллион доллар маблағ ажратди. Бу пуллар мамлакатда янги 100 ўринли реанимация ташкил этиш, янги тест тизимлари етказиб бериш, реанимация бўлими ходимларини ўқитиш учун сарфланади.

Ҳозирда Қирғизистонда 130 коронавирус ҳолати қайд этилди, 1 киши ҳалок бўлди.

Расмий тарзда Тожикистонда коронавирус аниқланмади. Мамлакатда 2000 дан ортиқ одам карантинда сақланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!