«Жабҳат ан-Нусра» Идлиб бўйича келишувга халақит бермоқда

«Жабҳат ан-Нусра» Идлиб бўйича келишувга халақит бермоқда

Сурияда «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳи Идлиб вилояти бўйича келишувни бажаришга халақит бермоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Иорданиядаги элчиси Ҳолид бин Туркий Ал Сауд маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Сентябрь ойида Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Идлиб вилоятида 15 октябрга қадар қуролсизлантирилган ҳудудни ташкил этишга келишган эди.

«Ҳозирда ‘ан-Нусра’ Идлибда бўлиб, Идлиб келишувига халал бермоқда. Келишув суриялик биродарларнинг ҳаёти ва мол-мулкини сақлаб қолиши ва улар террорчилик ташкилоти гаровга олган кишиларга айланмаслигига умид қиламиз», — дейди Саудия элчиси.

Унинг сўзларига қараганда, гуруҳни Қатар ва аллақандай «Арабистонга алоқаси бўлмаган мамлакат» қўллаб-қувватламоқда.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!