Избосканда аҳоли орасидан коронавирус чиқди, ҳокимлик эса оммавий тадбир ўтказмоқда

Избосканда аҳоли орасидан коронавирус чиқди, ҳокимлик эса оммавий тадбир ўтказмоқда

Андижон вилояти Избоскан туманида 23 май куни бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Туман ҳокимлиги эса 25 май куни оммавий тадбир ўтказган. Бу ҳақда Zed News телеграм канали хабар тарқатди.

Шу туфайли бемор билан алоқада бўлган 51 киши карантинга олинган. Уларнинг орасида оила аъзолари ҳам бор. 26 киши кўчада бемор билан мулоқот қилганлардир.

Мана шундай оғир вазиятда "Андижон намунаси" асосида туманда "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида пиёда юриш ташкил этилган (суратда). Уларнинг орасида ёши катта кексалар ҳам бор. Бу ҳақда ҳокимият матбуот хизмати хабар берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!