Июль ойида қимматлаган асосий ноозиқ-овқат маҳсулотлар маълум бўлди

Июль ойида қимматлаган асосий ноозиқ-овқат маҳсулотлар маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, июль ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1,7 %га қимматлашган. Бу ўз навбатида умумий истеъмол нархлари индексининг (ИНИ) 0,6 фоиз даражасида ошишига олиб келган.
 
Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига Автомобиллар учун ёқилғи ҳамда маиший кўмир нархининг ўсиши салбий таъсир қилган. Кўмир нархининг қимматлашиши йиғма ИНИ ошишига 0,5 фоиз даражасида ёки умумий ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг қимматлашишига 83,3 фоиз таъсир ўтказган.
 
Таъсир даражаси бўйича иккинчи ўринни автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчалари орқали сотилувчи ёқилғи,  яъни,  пропан маҳсулоти эгаллаган. Ой давомида унинг нархи ўртача 19,3 фоизга кўтарилган.
 
Нархлар қимматлашишининг асосий сабабларидан бири,  мазкур маҳсулотга нисбатан шаклланаётган биржа нархлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида юзага келаётган ҳолатлар пропан нархининг сезиларли даражада қимматлашишига ўз таъсирини ўтказган.
 
Ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, пропан нархи юқори суръатда Қашқадарё вилоятида (ўртача 1,4 баробарга), паст даражада эса Сирдарё вилоятида (8,1 фоиз) қимматлашган.
 
Жорий йилнинг III чораги давомида инфляция даражасини жиловлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида ғишт маҳсулотларининг чакана нархи ўртача 5 фоизга арзонлашган. Цемент нархлари эса аксинча, июль ойида ҳам аввалги ойлардаги каби ўсишда давом этмоқда (ой давомида ўртача 2,2 фоиз)
 
Мамлакатнинг баъзи ҳудудлари бўйича кузатувдаги ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг айримларида,  яъни,  шахсий гигиена товарлари (шампун, тиш пастаси ва бошқалар) ҳамда телевизор нархларининг арзонлашганлиги кузатилган.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!