Ихтисослаштирилган мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш бошланди

Ихтисослаштирилган мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш бошланди

Жорий йилнинг 1 июлидан халқ таълими тизимидаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари (5-синф) ва мактаб-интернатлари (7-синф)га 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчилар қабули жараёни бошланмоқда. Бу хақда ХТВ расмий манбаси хабар берди.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи учун ҳужжатлар шу йилнинг 1 — 31 июль кунлари ҳамда 7-синф учун ҳужжатлар 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади, дейилади хабарда.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига иқтидорли ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари (саралаш танлови) натижалари асосида қабул қилинади.

Пандемия шароитини инобатга олиб, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ҳужжатларни онлайн қабул қилиш учун шароитлар яратилмоқда.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқувчилар қабули бўйича танловлар август ойида олий таълим муассасаларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.

Юртимиздаги карантин чекловлари сабабли саралаш танловларини ўтказиш муддати ўзгартирилиши мумкин.

Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • тиббий маълумотнома;
  • 3 х 4 ҳажмдаги 4 та фотосурат.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!