«Ихтиролар учун институт дипломи шарт эмас»

«Ихтиролар учун институт дипломи шарт эмас»

Бугун бутун дунёдаги кўплаб ОАВлар Малавиялик ўспирин Уилям Камквамба ҳақида ёзишмоқда. Хўш, унинг қандай ўзига хос жиҳати борки, тез орада тилга тушди ва шуҳрат қозонди?

Гап шундаки, Уилям чиқиндилардан шамол тегирмони қуришни ўрганиб ўз қишлоғига электр олиб келган, қизиғи у бу бўйича барча техникани кутубхонада ўқиган китобларидан ўзлаштирган.

Уилям оддий деҳқон фарзанди ҳисобланади, таъбир жоиз бўлса ҳаётида ҳеч қачон компьютерни кўрмаган, ихтирочи одамлар билан ҳамсуҳбат бўлмаган. Фақат ўқиган, холос. Ўқиган ва тўхтамаган, Бир қарашда назарий қўлланмалар билан тегирмон қуришнинг ҳам ўзи эмас, лекин Уилям буни уддалади ва кўплаб қишлоқдошлари ҳаётини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшди.

Уилям Вимбе бошланғич мактабида ўқиган, 8-синфни тугатгач у Качоколо ўрта мактабига қабул қилинди. 2001 йилдаги қаттиқ очарчилик туфайли унинг оиласига йиллик мактаб тўловларини амалга ошира олмаган ва Уилям мактбни ташлаб кетишга мажбур бўлади. Ўсмир кетма-кет беш йил давомида мактабга қатнай олмади.

Уилям тақдирга тан бергани йўқ: у кутубхонадан китоблар олиб, мустақил шуғуллана бошлади. Техника китобларидан илҳомланиб, ўз уйини электр энергияси билан таъминлаш учун шамол тегирмонини қуришга қарор қилди ва керосинга эҳтиёжни бартараф этди. У қурган дастлабги шамол тегирмони атиги 5 метр баландликка эга бўлган, бироқ ушбу тегирмон оила эҳтиёжларини муайян миқдорда қоплашга имкон берувчи электр токини ишлаб чиқара оларди. Кейинроқ, қўшнилар ҳам фойдаланиши учун тегирмон баландлиги 12 метргача узайтирилган.

Шамол тегирмони лойиҳаси кўпларнинг қизиқишига сабб бўлди. Улар ичида таниқли профессорлар ва журналистлар ҳам бор. Малавиядаги Баобаб соғлиқни сақлаш бўйича ҳамкорлик муҳандислари Сояпи Мумба ва Майк Мак Кай Уилям ҳақидаги мақолани блогга жойлаштирдилар ва у тез орада машҳур бўлиб кетди.

Уилям 2014 йилда Дартмут коллежини тамомлаган. У ҳозирда бир нечта глобал лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, Уилямнинг бутун фаолияти инсоннинг ихтиролар қилиш ва ҳаёт тарзини яхшилаши учун олийгоҳ дипломига эҳтиёжи йўқлигининг ёрқин далилидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!