Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади

Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади

“Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (440-сон, 10.08.2022 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил қилинади.

📝 Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш Жамиятнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

🗓 2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади.

🔰Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

▫️1-ўринга – БҲМнинг 300 баравари (90 млн сўм);
▫️2-ўринга – БҲМнинг 250 баравари (75 млн сўм);
▫️3-ўринга – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм).

💰Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

⏩ Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришгга устуворлик берилади.

✅ Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!