Иванка Трампнинг навбатдаги сурати интернетни эгаллаб олди (фото)

Иванка Трампнинг навбатдаги сурати интернетни эгаллаб олди (фото)

10 январь куни Иванка Трампнинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер ўзининг туғилган кунини нишонлади. Маълум бўлишича, у бу йил 38 ёшга кирган.

Иванка ўз Инстаграм саҳифасида турмуш ўртоғининг туғилган куни муносабати билан янги суратини эълон қилди. Унда у турмуш ўртоғи билан бирга намоён бўлди.

Маълумки, Дональд Трампнинг қизи оилавий фотосуратларни саҳифасига жуда кам жойлайди. Шу боисдан ҳам унинг бу галги сурати кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди ва илиқ фикрларни жамлади.

Кўпчилик уларга чексиз бахт тилаб, ушбу сурат остига самимий изоҳлар ёзиб қолдиришди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!