Иванка Трамп сўроқ қилинди...

Иванка Трамп сўроқ қилинди...

Вашингтон прокуратураси АҚШ президенти Доналд Трампнинг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трампни 2017 йилда инаугурация фондидаги маблағларнинг ўзлаштирилиши иши бўйича сўроқ қилди. Гап бир миллион доллардан ортиқ маблағ ҳақида кетмоқда.

Хабар қилинишича, маблағлардан нотўғри фойдаланиш даъвоси бўйича сўроқ 1 декабрь куни ўтказилган.

2020 йил январда Вашингтон прокуратураси Trump Organization ва президент инаугурацияси қўмитасига нисбатан даъво қўзғатганди. Прокурорларнинг таъкидлашича, улар бир миллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилгани, инаугурация ўтказишда фойдаланилган Trump Hotel меҳмонхонаси ижараси учун ортиқча пул тўланганлигини аниқлашган.

Прокуратура Иванка Трамп, биринчи хоним Мелания Трамп, инаугурация қўмитаси раҳбари Том Баррак ва инаугурация қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Рика Гейтслардан ҳисобот сўраган.

Сўроқлар келгуси ҳафтада давом эттирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!