Итларнинг инсон тилини тушуниши исботланди

Итларнинг инсон тилини тушуниши исботланди

Буюк Британиянинг Сассекс университети олимлари итлар одамларни яхши тушунишади деган хулосага келишди, дейди “Biologiya Letters” журнали.

Маълум бўлишича, тадқиқот давомида иштирок этган барча итлар инсон томонидан берилган буйруқларни бажарган. Ҳаттоки имо-ишора орқали айтилган сўзларни ҳам англаган.

Бундан олдин баъзи бошқа тадқиқотчилар ҳам шунга ўхшаш тажрибалар ўтказишган ва шунга ўхшаш хулосаларга келишган эди. Унга кўра, тўрт оёқли уй ҳайвонларида, одамларда бўлгани каби, миянинг чап ярим шари сўзни ташкил этувчи товушларни қайта ишлайди, ўнг томон эса интонатсияни таҳлил қилади.

Бу шуни англатадики, итлар нафақат эгасининг оҳангига эътибор беришади, балки улар айтаётган сўзларнинг маъносини ҳам билшади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!