Итлар билан даволанишга нима дейсиз?

Итлар билан даволанишга нима дейсиз?

Уй ҳайвонлари ҳам «шифокор» эканини биласизми? Саволимизга ажабланяпсизми? Унда диққат қилинг!

Канистерапия — итлар ёрдамида имкониятлари чегараланган одамларни адаптация ва реабилитация қилиш усули ҳисобланади. Бу усул XVIII асрнинг охирларида руҳий касалликлар шифокорлари томонидан жорий қилинган бўлиб, руҳиятида муаммоси бор беморлар руҳий таҳликага тушиб қолганда махсус кийимни кийдириш ўрнига уларни итлар билан гаплашишга ундашади. Бу синов беморлардаги тажанг ҳолатни юмшатиб, руҳий хотиржамликни таъминлар экан.

* Итлар беморларни стресс ҳолатларидан халос этиб, руҳиятини тиклайди. Одамлар билан мулоқотини яхшилайди, депрессия, қўрқув ва паришонхотирликни йўқотади.

* Итлар шунингдек, истерия, неврастения, психастения ва неврозларни даволайди.

* Канистерапия, айниқса, 6-13 ёшда эффектив ҳисобланиб, Даун синдроми, тутқаноқ, ДЦП, яъни болалар церебрал фалажи ва бошқа туғма хасталикларда қўлланади.

* Итлар ўз хўжайинининг эпилептик ҳуружини 15-20 дақиқа олдиндан сезиб, огоҳлантиради, тутқаноқ пайтида йиқилганда травма олмаслиги учун улар ўзини хўжайинининг тагига ташлайди. Шунингдек, юрак тизими ишлашини яхшилаб, онкологик касалликларни эрта босқичларида аниқлайди.

Ит юнгининг ҳам даволовчи хусусияти бўлиб, қон ҳаракатини яхшилаб, бўғимларни қиздиради. Кайфиятни кўтариб, таъсирчанлик ва уйқусизликнинг олдини олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!