Италияликлар инфляция туфайли қанча жамғармаларини йўқотгани маълум бўлди

Италияликлар инфляция туфайли қанча жамғармаларини йўқотгани маълум бўлди

2022 йилда 9 фоизга юқори инфляция ва энергия нархининг ошиши Италия аҳолисининг жамғармаларидан 41,5 миллиард евро йўқотишга олиб келди, деб ёзади "ТАСС" Италия тадбиркорлари Confesercenti уюшмасига манбаларига таяниб.

Мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда италияликларнинг ойлик даромадининг 45,8 фоизи коммунал тўловларга сарфланади. 2019 йилда бу кўрсаткич даромаднинг 35 фоизини ташкил этди. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, вазият ўрта ва кам таъминланган оилаларда юқори даражага чиққан. Шу билан бирга, штатнинг 10 миллиондан ортиқ аҳолиси ўз даромадларининг ярмини коммунал тўловларни тўлаш учун беради.

Ассоциация италияликлар бошқа товарлар ва хизматларни тежашларини қўшимча қилди. Мисол учун, озиқ-овқат ва ичимликка сарфланадиган харажатлар 25 фоиздан 23 фоизга камайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!