Италиядаги музликнинг бир қисмининг қулаши одамларнинг ўлимига олиб келди

Италиядаги музликнинг бир қисмининг қулаши одамларнинг ўлимига олиб келди

Италия шимолидаги Мармалада музлигининг бир қисмининг қулаши камида олти кишининг ҳалок бўлишига олиб келди, деб ёзади Correira Della Cerra газетаси маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб.

Бундан ташқари, саккиз киши жароҳатланган, ўнга яқин киши бедарак йўқолган.

Табиий офат Трентино-Алто-Адиге ва Венето вилоятлари чегарасидаги тоғларда содир бўлган. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Газетанинг қайд этишича, музликнинг бир қисмининг қулаши Италиядаги аномал иссиқ об-ҳаво фонида содир бўлган: у тоғларда ҳам сезилади ва музликларнинг эришини тезлаштиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!