Италияда коронавируснинг янги тўлқини бошланди

Италияда коронавируснинг янги тўлқини бошланди

Италияда коронавирус инфекцияси ҳолатлари кескин ўсди. Май ойидан бери биринчи марта мамлакатда кунига 552 нафар одамда CОVID-19 касаллиги аниқланди, дея хабар беради AP.

Бошқа мамлакатларда таътил пайтида инфекция юқтирганлар сони ортиб бораётганлиги аниқланди. Касаллик яқинда Испания, Перу, Малта, Хорватия ва Грециядан қайтиб келган одамларда топилган. Янги инфекцияларнинг учдан бир қисми Италиядаги коронавируснинг маҳаллий эпицентрларидан бирига айланган Венето минтақасида учрайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда 247,9 минг киши коронавирусга чалинган, 35,1 минг киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!