Италияда компаниянинг собиқ раҳбари Генуя кўприги фожиаси учун 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Италияда компаниянинг собиқ раҳбари Генуя кўприги фожиаси учун 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Италия суди Atlantia компаниясининг собиқ бош директори Джованни Кастеллуччини 2018 йилда Генуянинг шимоли-ғарбий порт шаҳрида содир бўлган автомагистраль кўпригининг қулаши учун 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда Reutetrs ахборот агентлиги хабар берди.

Кастеллуччи аллақачон қамоқда, 2013 йилда Италиянинг жанубидаги виядукда содир бўлган яна бир ҳалокатли ҳодиса учун олти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда ва ҳукм чиқариш учун судда йўқ эди.

Компания раҳбарлари, муҳандислар ва Транспорт вазирлиги ходимлари каби эллик етти киши тергов остида эди. Энг жиддий айбловлар қаторига бир нечта одам ўлдириш ва жиноий бепарволик киради.

Автомобиллари йўл ўтказгичдан қулаб тушиши натижасида 43 киши ҳалок бўлган фалокат пайтида Atlantia Autostrade per l'Italia автомагистраль операторининг асосий акциядори эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар