Италияда Исроил билан ўйинга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди

Италияда Исроил билан ўйинга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди

Италиянинг Удине шаҳрида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Италия ва Исроил терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига бир неча соат қолганида минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди.

Шаҳар марказида фаоллар “Фаластинга озодлик”, “Исроилни бойкот қил” каби шиорлар билан чиқишган оммавий намойиш бўлиб ўтди. Иштирокчилар Фаластин байроқлари ва “Исроилга қизил карточкани кўрсатинг” ёзуви туширилган плакатларни кўтариб, Исроил терма жамоасини Ғазода содир этган жиноятлари учун халқаро спорт мусобақаларидан четлатишни талаб қилишди.

Айрим маршчилар Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган 18 мингдан ортиқ боланинг исмлари ёзилган 23 метр узунликдаги рамзий кафанни кўтариб юришди.

Намойишчилардан бири — Андреа исмли италиялик фаол Anadolu агентлигига берген интервьюсида, апартеид ва геноцидни ўзида мужассам этган давлатга қарши ўйин ўтказишни номақбул деб ҳисоблашини билдирди.
“Бу 7 октябрдан бошланмади; фаластинликларга, хусусан, Ғазода геноцид йиллар давомида амалга оширилмоқда”, — деди у.

Андреа, шунингдек, ўйиннинг ўтказилиши Исроил сиёсатини қонунийлаштиришини таъкидлади:
“Биз Исроилни барча спорт мусобақаларидан, айниқса FIFA ва UEFA турнирларидан четлатишни талаб қиламиз”.

Яна бир италиялик фаол “Исроилга қизил карточкани кўрсат” акциясини қўллаб-қувватлаб, “Фаластин озод бўлгунга қадар” намойишлар давом этишини таъкидлади.

Акция иштирокчиларидан бири Марконинг айтишича, фаоллар “ҳурмат ва инсоний меҳр” рамзи сифатида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ёзилган кафанни олиб келган.
“Камситувчи сиёсат олиб бораётган давлат спорт мусобақаларида қатнашмаслиги керак. 1960–1970-йилларда Жанубий Африка Олимпиададан четлатилганидек, Исроил ҳам четда қолиши лозим. Бу адолат ва демократия йўлидаги муҳим қадам бўлар эди”, — деди у.

Республика майдонидан Первомай майдонигача бўлган юриш якунлангач, айрим намойишчилар ўйин бўлаётган “Bluenergy” стадионига етиб боришга уринди. Полиция оммани тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланди. Бир неча намойишчи ҳибсга олинди, ANSA агентлиги маълумотига кўра, бир журналист бошидан жароҳат олган.

Италия матбуоти хабарига кўра, кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида ўтган ўйинни 25 минг томошабиндан 8 мингга яқини томоша қилган. Миллий мадҳиялар вақтида айрим италиялик мухлислар Исроил мадҳиясини куйлашган, бошқалар эса қарсаклар билан жавоб беришган.

Шунингдек, Удине, Рим ва Милан каби бошқа шаҳарларда ҳам Исроилни халқаро спорт мусобақаларидан четлатиш талаби билан норозилик намойишлари бўлиб ўтгани хабар қилинган.

Италия матбуоти таъкидлашича, ўйин вақтида снайперлар, сапёрлар ва Исроилнинг “Моссад” махсус хизмати вакиллари жойлаштирилган бўлиб, бу ҳолат мухолифат доираларида қаттиқ танқидга сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида портлаш рўй берди (видео)

Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эронда 61 млн тонналик олтин захираси топилди

Шадан олтин кони Тоғ-кон саноати ва савдо вазирлиги томонидан маъқулланган

Келаётган ҳафта Ўзбекистонда совуқ ҳаво кутилмоқда

"Ўзгидромет" ҳаво ҳарорати тушиши ва кучли шамоллар ҳақида огоҳлантирди.

Серхио Рамос ўзини «Реал»га таклиф қилди. Мадридликларнинг бу таклифга жавоби аниқ

Аввалроқ Серхио Рамос "Монтеррей"ни тарк этиб, Европага қайтишга қарор қилгани маълум бўлганди.

АҚШ 2026 йилдан долларнинг янги намуналарини муомалага киритади

Ҳар бир купюранинг янги кўриниши муомалага чиқарилишидан олти-саккиз ой олдин оммага тақдим этилади.

Сирдарёдаги портлашда қанча одам ҳалок бўлди?

Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.

Россия Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё билан бўлишмайди — олимлар фикри

Иқтисодий сабаблар: профессор Михаил Болговга кўра, лойиҳа жуда қиммат ва инвесторлар йўқ. Экологик ва иқтисодий оқибатлар ҳам аниқ эмас.

«Реал» Хаби Алонсони ишдан бўшатмоқчи. Унинг ўрнига яна клуб афсонаси тайинланиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби яна Ла Лига ўйинида ғалаба қозона олмади - бу сафар "Жирона" билан дуранг (1:1).

Юрген Клопп "Реал"га қандай талаблар қўйгани маълум бўлди

Хаби Алонсо Ла Лигада кетма-кет учта дурангдан кейин босим остида қолмоқда. Миш-мишлар олами дарҳол фаоллашди - "Реал" билан гоҳ Зинедин Зидан, гоҳ Юрген Клоппни боғлашмоқда.

Жаҳон чемпионати-2026 мезбони Ўзбекистонга 50 минг доллар таклиф қилди

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида бир қатор жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Орбан: "Европа Россия билан урушга тайёрланмоқда"

Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.

Самарқанддаги “Қорасув” сув омбори бутунлай қуриб қолди

Мутахассислар бу ҳолатни ҳаво ҳароратининг ортиши, ёмғир камайиши ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш билан боғламоқда.

Opta суперкомпьютери Жаҳон чемпионати фаворитини тахмин қилди

Opta суперкомпьютери Испания терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб атади.

Молдова Россиянинг Украина энергетика иншоотларига ҳужуми ортидан Руминиядан ёрдам сўради

Бу ҳақда компания маълум қилди.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Актўбеда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши ҳалок бўлди, уларнинг 2 нафари ўзбекистонлик

Вафот этганлар ва жабрланганларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Қарийб 1 млрд сўмлик ҳорижий валютанинг чет элга чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖССТ: Дунёда безгакдан ўлим ҳолатлари ортмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.

Индонезияда сув тошқини ва кўчкилар туфайли ҳалок бўлганлар сони 753 нафарга етди

Индонезияда кечги кунларда кузатилган кучли ёмғирлар оқибатида юз берган сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари сони 753 нафарга етгани маълум қилинди.

BBC: Покистон ва Афғонистон чегарасида яна қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор

"Тун давомида Спин-Болдакдан қочқинлар оқими келган. Қўшни аҳоли пунктларининг аҳолиси ҳам ҳудудни тарк этмоқда", — дейди нашр манбаларидан бири.

Халқаро ёрдам қисқариши сабаб 2025 йилда беш ёшгача бўлган 4,8 миллион бола вафот этди

2025 йил давомида беш ёшгача бўлган 4,8 миллион боланинг вафот этгани қайд этилди. Бу кўрсаткич 2024-йилга нисбатан 200 минг нафарга кўп.

ҲАМАС Ғазо секторидаги бошқарувни топширади – Al Arabiya

Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.

Афғонистонда 13 ёшли бола оиласининг қотилини 80 минг киши олдида қатл қилди

Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.

NATO Шимолий Европа мудофасини бошқариш штабини Нидерландиядан АҚШга кўчирмоқда

5 декабрдан бошлаб Дания, Швеция ва Финландия мудофасини режалаштириш учун Нидерландиянинг Брюнсюм шаҳридаги оператив штаб ўрнига Қўшма Штатларнинг Норфолк шаҳридаги қўмондонлик жавобгар бўлади, дея хабар бермоқда нашр NATO'нинг расмий баёнотига таяниб.

Буюк Британия суриштируви: Путин 2018 йилда Скрипални Novichok билан заҳарлашга рухсат берган

Скрипал ва Юлия Солсбери марказидаги жамоат скамейкасидан ҳушидан кетган ҳолда топилган. Шу ҳужумдан бир неча ой ўтиб, Dawn Sturgess вафот этган.

Путин: Россия Донбассни ҳарбий ёки бошқа йўл билан олади

Киев бу билдирувни қатъий рад қилди.

Ғазода ўт очишни тўхтатишдан сўнг Исроил ҳужумларида 366 киши ҳалок бўлди

2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.

РФ Фанлар академияси: «Ҳар юзта россияликдан биттаси ОИТС билан касалланган»

Россия Фанлар академияси эълон қилган расмий маълумотга кўра, мамлакатда ОИТС билан яшовчилар сони 1 миллион 250 минг нафарга етган.

Европа етакчилари Зеленскийни АҚШнинг эҳтимолий “хиёнати” ҳақида огоҳлантирди — Der Spiegel

Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.

Президент топшириғи билан Гулистондаги ёнғин сабабли Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган.

Ўзбекистонда экологик баҳолаш жараёнлари янада такомиллаштирилаётганлиги таъкидланди

Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Қирғизистонда ЎРВИ ва грипп ҳолатлари кескин ошди

Қирғизистонда ЎРВИ ва грипп ҳолатлари кескин ошгани сабабли 50 дан ортиқ боғча вақтинча ёпилди, 5 та мактаб онлайн таълимга ўтказилди.

Германияда мамлакат армиясига учун мўлжалланган 20 минг дона патрон ўғирлаб кетилди

Патронлар юкланган юк машинаси ҳайдовчиси Бург шаҳрига етиб келгач, тунаш учун меҳмонхонага кирган

Кубада чивин чақиши орқали юқадиган вируслар туфайли 33 киши ҳаётдан кўз юмди

Куба Соғлиқни сақлаш вазирлиги чивин чақиши орқали тарқаладиган арбовируслар туфайли 33 киши вафот этганини хабар қилди.

Қозоғистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилди

Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.