Италияда  CОVID-19 касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар сони айтилганидан кўпроқ

Италияда  CОVID-19 касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар сони айтилганидан кўпроқ

Февралдан июнгача Италияда тахминан 1,5 миллион киши коронавирус билан касалланган.

Буни аҳолини серологик ўрганиш натижалари тасдиқламоқда, деб хабар беради “Corriere della Sera”.

Бу рақам аввал айтилганидан олти баравар кўп.

Фарқ шундаки, ҳозирги кунга қадар Италияда ҳолатлар тўғрисида маълумотлар фақат коронавирус учун ўтказилган тестлар натижалари асосида олинган.

Энди эса шифокорлар CОVID-19 га қарши курашиш учун италияликларнинг қонида қанча антитаначалар борлигини текшириб кўришган.

Натижада тадқиқотда иштирок этган 65 мингга яқин кишининг атиги 2,5 фоизидагина CОVID-19га қарши антитаначалар мавжудлиги маълум бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!