Италияда 100 йиллик суд биноси таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда қулаб тушди
Больцано шаҳрида (Италия шимолий қисми) 1920 йилларга оид маҳаллий суд биноси қулаб тушди.
Бу ҳақда ANSA нашри хабар бермоқда.
Яқинда таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари олиб борилган бинонинг тахминан тўртдан бир қисми қулаб тушди.
Больцано суди раиси Франческа Бортолоттининг хабар беришича, қулаш таъмирланаётган ҳудуддаги юк кўтарувчи устунлар туфайли содир бўлган.
Қулаш пайтида бино ичида уч киши, тозалаш ходимлари бўлган; улардан бири енгил жароҳатлар олган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
