Италия Украинага зирҳли техникалар, пулемёт ва ўқ-дориларнинг янги партиясини юбормоқчи

Италия Украинага зирҳли техникалар, пулемёт ва ўқ-дориларнинг янги партиясини юбормоқчи

Италия тез орада Украинага зирҳли техникалар, пулемёт ва ўқ-дориларни ўз ичига оладиган қуролларнинг янги партиясини юборади.

"La Repubblica" нашрининг ёзишича, Италия мудофаа вазири Лоренцо Гуэрини Киевга қурол жўнатиш бўйича тўртинчи фармон тез орада тасдиқланишини айтган. Шу билан бирга, қуроллар рўйхати расмий равишда таснифланади.

Қайд этилишича, парламентда тасдиқланган ҳужжатга кўра, Италия ҳукумати йил охиригача Украинага қурол жўнатиши мумкин. Мамлакат аллақачон Украинага бир нечта 155 миллиметрли артиллерия мосламаларини юборган, Киев эса уларнинг сонини кўпайтирмоқчи, шунингдек, бир нечта ракета тизимларини сўраган.

Бундан ташқари, Италия бу йил ҳарбий харажатларни 18 миллиард еврогача оширади. Ўтган йили бу миқдор 16,8 миллиардни ташкил қилган. Харажатлар рўйхатида бўлажак олтинчи авлод "Tempest" қирувчи самолёти бор. Уни ишлаб чиқишда Италия Буюк Британия ва Швеция билан ҳамкорлик қилади.

Июль ойи бошида Италия ташқи ишлар вазири Луиджи Ди Майо мамлакатдаги сиёсий инқироз шароитида Италия Украинага қурол етказиб беришда давом эта олмаслигини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!