Италия Ташқи ишлар вазирлиги Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг “Италия Украинани қўллаб-қувватлаётгани учун иқтисоди қуламоқда” деган баёнотидан сўнг Россиянинг Римдаги элчиси Алексей Парамоновни чақирди.
Захарова Telegram’даги каналида “Италия ҳукумати солиқ тўловчилар пулларини беҳуда сарф қилаётгани учун мамлакат иқтисоди ҳам, тарихий бинолари ҳам қуламоқда” дея изоҳ ёзган эди. Унинг бу гаплари Римдаги Torre dei Conti тарихий минораси қисман қулаганидан сўнг айтилган.
Италия Ташқи ишлар вазирлиги Захарованинг сўзларини “ғайриинсоний ва таҳқирли” деб баҳолаган. Шу билан бирга, вазирлик Россия элчисини чақириб, расмий норозилик нотасини тақдим этган.
Бош вазир ўринбосари Маттео Сальвини эса телевидение орқали чиқиш қилиб, “ҳозирги вазиятда тинчликка эришиш устувор вазифа бўлиши керак”, дея таъкидлаган.
Айни вақтда Италия мудофаа вазири Гуидо Крозетто мамлакатнинг Украинага ҳарбий ёрдам бўйича позицияси ўзгармаганини маълум қилди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.