Италия Иорданиянинг таълим тизимига қарийб бир миллион долларлик хайрия қилмоқчи

Италия Иорданиянинг таълим тизимига қарийб бир миллион долларлик хайрия қилмоқчи

Италия ва ЮНEСКО Иордания таълим вазирлигига 904 900 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни хайрия қилишга келишиб олдилар, дея хабар берди Италия давлат ахборот агентлиги.

Ушбу маблағ Иордания таълим вазирлигининг ривожланиш дастурига йўналтирилади. Мазкур ривожланиш дастури ёш болаларнинг таълими ва касбий маҳоратини оширишга ҳамда ишчи кучини етказиб беришни ўз ичига олади.

Бу хайрия ишлари ЮНEСКО бошчилигида Иорданияни таълим тизимини қўллаб-қувватлаш учун олиб борилаётган ҳаракатнинг бир қисми бўлиб, уни Европа Иттифоқи, Канада, Норвегия ва Италия қўллаб-қувватлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!