Истанбулдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Истанбулдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 21 февраль куни шаҳар кўчаларидан бирида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.К. вафот этди.

«Бош консулхона зарурат туғилганда ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам бериш учун вазиятни назоратга олган»,- дейилади ТИВ матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча икки нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда бири баландликдан йиқилиб, бири ёнғиндан вафот этгани хабар қилинган.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!