Истанбулда тўрт қаватли уй қулаб тушди (видео)

Истанбулда тўрт қаватли уй қулаб тушди (видео)

Истанбулда тўрт қаватли уй қулаб тушди. Уйда яшовчилар эвакуация қилинган, ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда Истанбул губернатори маъмурияти маълум қилди.

Бугун 14.15да (Тошкент вақти билан 16.15) таянч девор ағдарилиши оқибатида Кагитхона районида 4 қаватли уй қулаб тушди. Уйда яшовчилар эрталаб эвакуация қилинган, шунингдек хавфсизлик чоралари кўрилган. Жабрланганлар йўқ , - дейилади маъмурият сайтидаги хабарда.

Қайд этилишича, қулаган бино яқинидаги яна ўнта уйда яшовчи аҳоли ҳам эвакуация қилинган. Бу бинолар ҳам қулаб тушиши мумкин.

NTV телеканали бинонинг қулаб тушиши тасвирланган видеони намойиш этди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!