Истанбулда портлаш юз берди

Истанбулда портлаш юз берди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Тузла саноат ҳудудидаги полиэстер заводида портлаш юз берди. 

Портлаш 18 сентябрь кундузи юз берган. Унинг кетидан ёнғин бошланган. Ёнғинни ўчиришга 50 та ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган, ҳудуд полиция томонидан қуршаб олинган.

Атмосферага хавфли кимёвий моддаларнинг тушиши эҳтимоли юқорилиги сабабли яқин атрофдаги аҳолидан деразаларни очмаслик ва ташқарига чиқмаслик сўралган.

Ёнғинни ўчириш вақтида икки нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган. Портлаш сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!