Истанбул V дунё ҳалол саммитига мезбонлик қилади

Истанбул V дунё ҳалол саммитига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 28 ноябрь-1 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида V Жаҳон ҳалол саммити бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир Туркия президенти, шунингдек, Савдони ривожлантириш бўйича Ислом маркази ва Исломий мамлакатлар стандартлаштириш ва метрология институти ҳомийлигида ўтказилмоқда.. Унда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларидан келган экспертлар ва олимлар, давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари қатнашади. Саммитда минтақавий ва халқаро миқёсда стратегик ҳамкорлик ривожлантириш, бутун дунёда тан олинадиган ягона ҳалол стандартини яратиш масалалари муҳокама этилади.

Бир пайтнинг ўзида ҳалол маҳсулотлар ва хизматлар тақдим этувчи компаниялар иштирокида «Halal Expo 2019» кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!