Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи

Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи

Истанбул – Осиё ва Европа қитъасини бирлаштирган, тарихий ёдгорликлари, бой ошхона маданияти ва қулай дам олиш масканлари билан миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилган шаҳардир. Ушбу мафтункор метрополга 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 13,5 миллион сайёҳ ташриф буюрди.

Истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилувчи Which? ташкилотининг сўров натижаларига кўра, Истанбул 2025 йил Европанинг энг яхши беш дам олиш жойларидан бири сифатида эътироф этилган. Шу билан бирга, нуфузли Reader’s Choice Awards танлови доирасида Condé Nast Traveller журнали ўқувчилари ҳам Истанбулни оилавий саёҳатлар учун энг қулай шаҳарлардан бири сифатида танлаган.

Икки қитъа бағридаги бебаҳо хазиналар

Истанбул – тарих ва маданият ўчоғи. Шаҳар минг йиллар давомида империялар томонидан шаклланган бой маданий меросга эга. ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Тарихий ярим орол маданий кашфиётни бошлаш учун энг муносиб маскан саналади. Бу ҳудудда дунёга машҳур Ая София, Мовий масжид, Еребатан сардони ва Топкапи саройи жойлашган. Бир неча қадам нарида эса Катта бозор ва Зираворлар бозоридаги турфа ранг, ҳид ва товушларнинг бетакрор уйғунлиги ҳайратга солади. Бу манзара асрлар давомида яшаб келаётган Истанбулнинг жонли савдо руҳини акс эттиради.

Бир томонда кузнинг олтин нурлари Босфор бўғозини ёритиб турар экан, бошқа томонда қирғоқ бўйидаги муҳташам қасрлар, тўлқинлар узра рақсга тушаётган чайкалар ва осмонўпар масжид-у миноралар шаҳар манзарасига ўзига хос кўрк бағишлайди. Ҳар бир кўча алоҳида дунё: Истиқлол кўчасининг жўшқин ҳаёти, Галатапортнинг денгизбўйи жозибаси ҳамда Каракўйнинг ҳилват гўшалари беихтиёр ўзига тортади. Тор кўчаларда жойлашган замонавий кафелар, музейлар, санъат галереялари ва бутик дўконлар шаҳар атмосферасини бойитади. Истанбулнинг чинакам бадиий руҳини ҳис қилиш учун Истанбул Модерн, Ататурк маданият маркази, Артер ва Мешер каби санъат масканларига ташриф буюриш кифоя.

Истанбулда маданият фасли

Куз фаслида Истанбулнинг маданий ҳаёти жонланади. Шаҳар кўплаб тадбир ва фестивал дастурлари билан янада гавжум бўлади.

Истанбул Кино музейида “The Art of James Cameron” номли кўргазма ўтказилмоқда. Унда таниқли режиссёр Жеймс Кемероннинг 300 дан ортиқ асари намойиш этилади. 27 сентябрда очилган ушбу кўргазма олти ой давомида томошабинлар учун очиқ бўлади.

Шунингдек, машҳур фотограф Стив Маккюрининг “The Haunted Eye” номли кўргазмаси ҳам санъат ихлосмандларининг қалбидан жой олмоқда. Ушбу кўргазма МСГСÜ Топҳане-и Амире маданият ва санъат марказида 30 ноябргача давом этади.

Бу йили Кристин Томе бошчилигида “Уч оёқли мушук” мавзусидаги Истанбул Биенналеси ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Ушбу халқаро санъат форуми 2025–2027 йиллар давомида уч босқичда ўтказилиб, турли бадиий йўналишларни ўз ичига олади.

Деярли 50 йилдир Австрияда ўтказиб келинаётган ва “технологик санъатлар” соҳасидаги энг нуфузли фестивал сифатида тан олинган Ars Electronica дастури бу сафар Истанбул санъат аҳли билан Зорлу ПСМ саҳнасида 21–28 октябрь кунлари учрашади.

Истанбул Маданият ва санъат жамғармаси томонидан ташкил этилган 29 Истанбул Театр фестивали 20 октябрь куни ўз эшикларини очади. Фестивалда Туркия ва хориждан 16 та театр ҳамда рақс томошалари намойиш этилади ва 22 ноябргача давом этади.

Узоқ йиллик ошхона маданияти

Кузги Истанбул саёҳати том маънода таом саргузаштига айланади — ахир бу шаҳар лаззатлари билан инсонни ўзига ром этишни жуда яхши билади. Ҳар куни завқ билан истеъмол қилинадиган анъанавий турк нонушталари, лола шаклидаги стаканларда бериладиган иссиқ чой, симит, шунингдек, зираворли кокореч, турли соуслар билан тайёрланган кумпир (печда пиширилган картошка) ва миде дўлма каби кўча таомларининг бетакрор дунёси Истанбулни янада жозибали қилади!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Олимлар Ерга яқинлашаётган бегона жисмдан келган биринчи сигнални аниқлашди

Бу ҳақда The Astronomer's Telegram нашри хабар берди.

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон - Хорватия ўйинининг бошланиш вақти аниқ бўлди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Панамани йирик 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди.

Кушербаев қарордан норози: "Мана бу ҳақиқий номардлик"

Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Мессининг сурати Instagram'ни "портлатди" (фото)

Аргентиналик суперюлдуз Лионель Мессининг бир неча кун олдинги янги "Камп Ноу"да тушган сурати Instagram ижтимоий тармоғини "портлатди".

Россиянинг Су-35 самолётлари Қозоғистон Президентини Москвагача кузатиб борди

Қозоғистон Президенти 11-12 ноябрь кунлари Россия Федерациясида давлат ташрифи билан бўлади.

Энг бой боксчилар рейтинги эълон қилинди

Кучли ўнталикка супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик (24-0, 15 КО) ҳам кирди

Доллар кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Марказий банк маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда халқаро валюта бозоридаги ўзгаришлар ва ички талабнинг ошиши миллий валюта курсларига таъсир кўрсатган.

Ўзбекистон - Миср ўйинини қаердан кўрамиз?

Ўзбекистон миллий жамоаси 14 ноябрь куни БААдаги халқаро ўртоқлик турнирида Миср терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Абдуқодир Ҳусанов терма жамоа қароргоҳига етиб келди ва машғулотларни бошлади (ФОТО)

"Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинига қўшилди.

Марказий Осиё иккинчи Форс кўрфазига айланадими?

Трамп доимий равишда Қўшма Штатларни минтақа мамлакатлари учун янги хавфсизлик кафолати сифатида кўрсатишга интилади ва Россиянинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.

Янгиланган Cobalt'нинг нархи эълон қилинди

3 ноябрдан бошлаб барча Chevrolet дилерлик марказларида Cobalt автомобилининг янги Style MCM ва Midnight MCM версиялари сотувга чиқади.

Ўзбекистонда 4 кишилик оиланинг яшаши учун қанча маблағ кераклиги ҳисоблаб чиқилди

МДҲ мамлакатларида харажатларнинг асосий қисми муҳим эҳтиёжлар — озиқ-овқат ва уй-жойга йўналтирилади.

Роналду "Ан-Наср"дан кетишга қарор қилди. У фаолиятини якунлаш учун ўзига клуб танлади

"Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этишга қарор қилди.

АПЛ. Абдуқодир Ҳусановнинг энг қиммат футболчилар рейтингидаги ўрни аниқ бўлди

Transfermarkt портали Англия Премьер-лигаси футболчилари қийматини янгилади.

Дунёдаги энг қашшоқ давлатлар

Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада жойлашган.

“Реал Мадрид” стадиони номи ўзгарди (фото)

Клуб бу қарорни янгиланган логотип ва брендинг орқали амалга оширган.

"Араблар Ҳабибни пулга кўмиб ташлашди..."

Ўшанда у эндигина 32 ёшга тўлган ва кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, спорт формасининг энг юқори чўққисида эди.

18+ Андижонда вояга етмаган қиз фоҳишалик билан шуғулланяпти(ми?) (видео)

Лекин бу борада ҳозирча расмий муносабат билдирмади.

Соат 22:00 дан кейин базмлар тўхтатилади

Унинг таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига қарамай, жойларда унга эътибор берилмаяпти.

Мудофаа вазирлиги номини ўзгартириш 2 миллиард долларга тушиши мумкин

Бу ҳақда NBC News манбаларга таяниб хабар берди.

Карелияда Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Су-30 - бу 4+ авлод Совет ва Россиянинг икки ўриндиқли кўп мақсадли қирувчи самолёти ҳисобланади.

Қамчиқда милтиқ кўтарган эркак дўконга кириб, сотувчи аёлни жароҳатлади

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ов қуроли мусодара қилинган.

Озарбайжон чегарасида қулаган Туркия самолёти уриб туширилган бўлиши мумкин

Грузия ва Озарбайжон чегарасида қулаган турк ҳарбий самолёти C-130нинг ҳалокати сабабларидан бири уни уриб тушириш бўлиши мумкинлиги бўйича тадқиқот олиб борилмоқда.

Шавкат Мирзиёев: Марказий Осиё янги давр остонасида

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябрь куниги 234-сонида чоп этилган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида таъкидланишича, минтақадаги мамлакатлар узоқ йиллардан кейин биринчи марта биргаликда олдинга юриш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида маслаҳатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда

Саида Мирзиёева Юта штатининг (АҚШ) Девид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ривожида янги босқич бошлангани таъкидланди.

Сурия Миллий музейида ўғирлик содир этилди

1936 йилда ташкил этилган Сурия Миллий музейи араб дунёсидаги тарихий аҳамиятга эга ва муҳим маданий муассасалардан бири ҳисобланади.

Лейбористлар партияси Буюк Британияда бош вазир Кир Стармерни лавозимидан четлаштиришни режалаштирмоқда — BBC

Стармернинг партиядошлари уни позицияси яқин ҳафталарда, мамлакат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилгандан сўнг, хавф остида қолиши мумкинлигидан хавотирда.

Польша президенти Украина манфаатларини Польша манфаатларидан устун қўйишдан бош тортди

Бу ҳақда у Wpolsce24 нашрига берган интервьюсида сўзлаб берди.

Колумбияда FARCнинг собиқ аъзоларига қарши ўтказилган операцияда 25 киши йўқ қилинди

Колумбияда инқилобий қўлланма кучларининг (FARC) собиқ аъзоларидан ташкил топган Estado Mayor Central (EMC) гуруҳига қарши ўтказилган ҳарбий операция давомида 25 киши йўқ қилинди.

Халқаро жиноят суди БМТни ҳибсга олиш ордерларини бажаришда ёрдам беришга чақирди

Халқаро жиноят суди (ХЖС) президенти, япон судьяси Томоко Акане БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида сўзлаган нутқида ташкилотга аъзо давлатларни суд чиқарган ҳибсга олиш ордерларини бажаришга кўмаклашишга чақирди.

Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотига раисликни Саудия Арабистонига топширди

7–11 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилотининг (UN Tourism) 26-сессияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди. У 2023 йил октябрь ойида Самарқандда ўтган 25-сессияда раислик қилган мамлакат — Ўзбекистон номидан сўзга чиқди ва Шавкат Мирзиёев томонидан туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги экологик ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ижтимоий ривожланиш бўйича амалийот раҳбари Гаяне Минасян билан учрашди.

Покистон армияси мактабга режалаштирилган терактнинг олди олинганини маълум қилди

Армия маълумотларига кўра, “Ҳиндистон томонидан қўллаб-қувватланган” икки жангари йўқ қилинган.

Нью-Деҳли марказида содир бўлган автомобил портлашини худкуш террорчи уюштирган — NDTV

Телеканалнинг хабар беришича, Hyundai i20 машинаси рулида Харйана штатидаги террорчилик гуруҳига алоқадор шахс сифатида қаралаётган доктор Умар Муҳаммад бўлган.

Турк паҳлаваси — тарихий мерос ва абадий лаззат тимсоли

Турк паҳлаваси — олтин тусли қатламлари, мазали шарбати ва оғизда эриб кетувчи нафис таъми билан дунё ширинликлари орасида алоҳида ўрин эгаллайди.

Нью-Деҳлидаги автомобил портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди

Шаҳар полициясининг маълум қилишича, портлаш натижасида камида 22 та автомобил ёниб кетган.

Ҳиндистонда автомобил портлади, қурбонлар бор

Портлаш сабаби ҳозирча номаълум. Ҳодиса жойига криминалистлар ва техник экспертлар етиб борган.

Малайзия қирғоқларида мигрантлар қайиғининг чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди

230 нафар одамнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда

Нью-Йоркда ҳарбий штаб ташкил этилди

Politico нашри хабар беришича, Нью-Йорк губернатори Кети Хочул президент маъмуриятининг шаҳарга Миллий гвардия қўшинларини киритиш қарори ортидан, сўл демократик Зохран Мамдани янги мер этиб сайланганидан сўнг махсус ҳарбий штаб-квартира ташкил этди.

Ғазо дунёдаги энг кўп ногирон болаларга эга

2023-йил 8-октябрдан бери Ғазода 5 000 дан ортиқ ампутация ҳолатлари қайд этилган.