Иссиқроқ кийининг! Ҳафта давомида совуқ об-ҳаво кузатилади

Иссиқроқ кийининг! Ҳафта давомида совуқ об-ҳаво кузатилади

Кеча Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди. Мамлакат шимолида ҳарорат 7-10 даража пасайиб, 9-14 даража илиқ атрофида бўлди.

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, бугун антициклон бутун республика ҳудудига тарқалди. Бу совуқ ҳаво оқими таъсирида булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳарорат пасайиб, 10-13 даража илиқ атрофида бўлади.

Ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди совуқ ҳаво таъсири остида қолади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат фони кечаси 0-5 даража илиқ, 12 ноябрда айрим жойларда 1-3 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!