"Иссиқ-совуқ"дан эҳтиёт бўлинг ёхуд кондиционердан қандай фойдаланиш керак?

"Иссиқ-совуқ"дан эҳтиёт бўлинг ёхуд кондиционердан қандай фойдаланиш керак?

Нодира Алиханова,
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори:

— Кондиционер ёз жазирамасида кишини беҳолликдан, иссиқ ҳарорат туфайли юзага келадиган турли бош оғриқларидан асрайди.

Бир қарашда роҳатижон кондиционер йилнинг иссиқ фаслида жуда аҳамиятли бўлиб кўринади. Лекин унинг саломатликка зарарли хусусиятлари ҳақида шифокорлар турли фикрлар билдириб келишади.

Кондиционер зарарини камайтириш учун ундан тўғри фойдаланиш кераклигини соҳа олимлари қайта-қайта таъкидлашмокда.

Аслида ёзги шамоллашларга кўпинча одамнинг ўзи сабабчи бўлади. Масалан, ташқарида иссиқ ҳавода терлаб, сўнг муздек хонага кириб оламиз.

Илиқ сувда ювиниб чиққач, елвизакли хонада ўтирамиз, ухлаймиз. Кондиционердан чиқаётган совуқ ҳаво оқими тананинг яллиғланишига сабаб бўлади.

Бутун тана аъзолари оғрийди, ҳатто оғриқдан бемор бошини қимирлатолмай қолади. Унинг совуғи мия соҳасини зарарласа, менингиал симптомлар келиб чиқиши ҳам мумкин.

Қурилмани тана ҳароратига мос совуқликка қўйса бўлади. Масалан, совуқ ҳавонинг инсон учун меъёрий ҳолати 18 даража ҳисобланади. Агар ҳаво жуда иссиқ бўлса, бу ҳароратни озгина тушириш мумкин.

Шунингдек, имкон қадар иш столи кондиционердан узоқроқда бўлиши керак. Ундан чиқаётган совуқлик оқимини тепага ёки пастга йуналтириб қўйинг, тўғридан-тўғри танага урмаслиги керак.

Кондиционер яқинида ўтирган одамнинг томоғи қуруқшайди, кўзи ёшланиши, оғзида темир таъмини туйиши мумкин. Агар тўғри жой танлаб ўрнатилса ва ундан чиқаётган ҳарорат даражаси меъёрида бўлса, ҳеч ким касалланмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!