Исроилга Франциядан 200 минггача яҳудий кўчиб ўтиши мумкин

Исроилга Франциядан 200 минггача яҳудий кўчиб ўтиши мумкин

Исроилнинг диаспоралар билан алоқалар вазири Нафтали Беннет Францияда яқин орада Исроилга кўчиб ўтишга тайёр бўлган 200 мингга яқин яҳудий борлигини маълум қилди.  

Париждаги оммавий тартибсизликлар ва Европанинг баъзи давлатларида яҳудийларга қарши кайфиятларнинг кучайиши ортида Исроил ҳукуматининг 9 декабрдаги йиғилишида эмиграциянинг янги оқимига, ватанга қайтувчиларни қабул қилиш ва уларга ёрдам беришга тайёргарлик даражаси муҳокама қилинган.

Муҳокама натижаларига кўра Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Франциядан яҳудийларнинг қайтарилиши миллий дастурини шакллантириш топшириғини берган. 

Йиғилиш давомида Исроилнинг яҳудий аҳолиси илк бор дунёдаги энг катта ҳисобланувчи АҚШдаги диаспорадан ошгани маълум қилинган: Исроилдаги яҳудийлар сони 6 млн кишини, АҚШда эса 5,7 млн кишини ташкил қилмоқда. 

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!