Исроилда қуролга рухсат олиш тартиби соддалаштирилади

Исроилда қуролга рухсат олиш тартиби соддалаштирилади

Исроилда қуролга рухсат олиш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақда махаллий нашрлар хабар берди.

“Тинч аҳолининг қуроли бўлса, улар ўзини ҳимоя қила олади”, — дея қарорни изохлади мамлакат Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир.

Бу ҳафта Исроилда бирданига иккита қуролли ҳужум содир бўлди, улардан бири Шарқий Қуддусдаги ибодатхона яқинида Халқаро Холокостни хотирлаш кунида бўлиб ўтди. Ушбу ҳужумда етти киши ҳалок бўлди ва беш киши яраланди.

Шунингдек, мамлакат хавфсизлик маҳкамаси “терроризмни қўллаб-қувватловчи террорчилар оилалари” ни миллий суғурта ҳуқуқи ва бошқа имтиёзлардан маҳрум этилишини ҳам маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!